АсосийДунё

Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади

Оқибатда учувчи ҳалок бўлган.

'Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади'ning rasmi

Австралияда самолёт дарёга қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат кеча, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғидаги тўғонга қулаган. Полициянинг таъкидлашича, тўғон тимсоҳлар макони ҳисобланади.

Ҳодиса оқибатида самолётнинг қаноти шикастланган. Оқибатда у тўлиқ ишдан чиққан. Самолёт ерга қулаган ва ёниб кетган. 

Самолёт бортида икки киши бўлган.  Улардан бири – 29 ёшли йўловчига зарар етмаган ва у воқеа жойидан олиб чиқилган, аммо 63 ёшли учувчи ўлик ҳолда топилган.

    Бошқа янгиликлар