АсосийЖамият

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди

Авазбек Эргашев 15 йил давомида Қўрғонтепа тумани ҳоким лавозимида ҳам фаолият юритган.

'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Эргашев Авазбек Ёқубжонович оламдан ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Қўрғонтепа туман ҳокимлиги марҳумнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда.

Маълумот учун: 

Авазбек Эргашев 1966 йил Андижоннинг Олтинкўл туманида туғилган.

Авазбек Эргашев 15 йил давомида Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳоким бўлган, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган. 


    Бошқа янгиликлар