АсосийЖамият

Бугун Тошкентнинг иккита туманида “свет” кечгача ўчирилади

Таъмирлаш ишлари сабаб аҳоли қисман электрдан узилади.

'Бугун Тошкентнинг иккита туманида “свет” кечгача ўчирилади'ning rasmi

Бугун, 24 декабрь куни Тошкентнинг икки туманида таъмирлаш ишлари сабаб аҳоли қисман электрсиз қолади. 

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда таъминот вақтинча тўхтатилади:

Юнусобод тумани: “Адолат”, “Биллур” ҳамда “Қўшчинор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Бектемир тумани: “Мусаффо” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар