АсосийЖамият

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари қарийб 1 млрд сўмни "еб юборди"

Пуллар иситиш тизимини таъмирлаш учун ажратилган бўлган.

'Қашқадарёда МЧЖ раҳбари қарийб 1 млрд сўмни "еб юборди"'ning rasmi

Қашқадарёда Кўкдала туманида иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “S-TH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктирган.

Улар тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар