АсосийЖамият

22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Бугун ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади.

'22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

22 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  5-10 даража, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар