АсосийЖамият

Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади

Ҳарорат 2-7 даража атрофида бўлади.

'Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда  йўлларда яхмалак кузатилади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, баъзи жойларда  10° илиққача бўлади.

Пойтахтда кечга томон бироз ёмғир ёғади, қорга айланади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади,  баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар