АсосийЖамият

Тошкент метроси тарихда биринчи марта бир кунда 1 млн. йўловчига хизмат кўрсатди

Бир миллионинчи йўловчига бир йил жамоат транспортидан текин фойдаланиш картаси совға қилинган.

'Тошкент метроси тарихда биринчи марта бир кунда 1 млн. йўловчига хизмат кўрсатди'ning rasmi

Сўнгги вақтларда метро хизматига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда ва бугун илк маротаба Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида "Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи" ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди. Шундан сўнг, ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар