АсосийЖамият

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар 12% кешбэкка эга бўлади

Солиқ қўмитаси 12 фоиз ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

'“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар 12% кешбэкка эга бўлади'ning rasmi

Давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтожларга алоҳида эътибор қилинади ва “Солиқ” мобил иловаси орқали ижтимоий кешбэк олиш ҳуқуқи берилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий кешбэк олиш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбэк ўрнига, 12% ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин. 

2024 йилдан рўйхатга яна 4 турдаги маҳсулотлар қўшилди.

Бугунги кунда ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхати:

1. Қўй гўшти

2. Парранда гўшти

3. Мол гўшти

4. Тухум

5.Ўсимлик ёғи

6. Ун

7. Шакар

8. Дори воситалари

9. Тиббий хизматлар

ПҚ-113, 05.04.2023-йил

ҚҚС суммасини қайтариш учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган истеъмолчи  Солиқ иловасини юклаб олиб, Face ID ёрдамида рўйхатдан ўтади ва иловада харид чекининг QR-кодини сканерлаши керак. "Ижтимоий кешбэк"ни "Кешбэк ва имтиёзлар" бўлимида кузатиб бориш мумкин.

ҚҚС қайтаришда қуйидагилар ҳисобга олинади: 

▫️харид қилинган товар ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилганлиги; 

▫️харидор "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлиги; 

▫️тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлиги.

ҚҚС суммасини чек рўйхатдан ўтказилган ойдан кейин ойнинг 25 санасидан сўнг Солиқ мобил иловаси орқали қайтариб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар