АсосийЖамият

Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғинни ўчириш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

'Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 14 декабрь куни соат 03:03 да Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани "Боғдор" МФЙ Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди. Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб борган. 

Аниқланишича, ёнғин соат 03:50 да ўраб олиниб, соат  05:00 да бартараф этилган. "Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ", дейилади хабарда. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар