Қонун қабул қилинса, келаси йилнинг апрел ойидан кучга киради.
Ташаббус нимага қаратилган?
"Мактабга келган мигрант болаларнинг 41 фоизи рус тилини билмайди ёки яхши билмайди. Бу бутун синфнинг таълимини фалаж қилиш учун етарли", дейди Давлат Думаси спикери.
Ташаббусга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари умумтаълим муассасаларига ўқишга кирганларида рус тилини билиш даражасини аниқлаш учун тест синовлари мажбурий бўлади.
Аниқлик киритилишича, агар тест синови муваффақиясиз якунланса, рўйхатга олиш тақиқланади.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, сайловчилар Давлат Думасидан мигрант болаларни ўқитиш мавзусида қонун қабул қилишни сўрамоқда ва депутатлар бундай илтимосни эътиборсиз қолдира олмайди.
Маълум қилишича, ўтган ўқув йилида 200 мингдан ортиқ мигрант болалар Россия мактабларида таҳсил олган (жами 18 миллион ўқувчи бўлган).
"Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, ташриф буюрувчиларнинг болалари "кўпинча таълим дастурини ўзлаштиришда, тенгдошлари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилишда қийинчиликларга дуч келишади", деди Давлат Думаси раиси.
Шунингдек, у муҳожирлар фарзандларининг рус тилини билиш даражасининг пастлиги ёки унинг йўқлиги боланинг ўзи учун стресс, синфдошлари учун муаммо туғдиришини таъкидлади.






