АсосийДунё

“Time”: "Йил одами" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди

Рўйхатда Трамп, Ҳаррис, Маск, Нетаньяҳу, Навальная ва бошқа машҳур шахсларни кўриш мумкин.

'“Time”: "Йил одами" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди'ning rasmi

Time журнали 2024 йил учун "Йил одами" мукофотига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. 

Унга кўра:

- АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис;  

- Уэлс шаҳзодаси Кейт Миддлтон;  

- тадбиркор Илон Маск;  

- Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная;  

- Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу;  

- АҚШ Федерал резерв тизими раҳбари Жером Пауэлл;  

- подкастчи Жо Роган;  

 - Мексика президенти Клаудия Шейнбаум;  

- АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп;  

- Meta компанияси бош директори Марк Цукерберглар "Йил одами"га даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун: 12 декабр куни Time журнали "Йил одами" номини маълум қилади.

    Бошқа янгиликлар