АсосийДунё

Олмаота – Тошкент йўлида совуқда қолиб кетган 41 киши қутқарилди

Эвакуация қилинганларнинг аксарияти Россия фуқаролари.

'Олмаота – Тошкент йўлида совуқда қолиб кетган 41 киши қутқарилди'ning rasmi

Қозоғистонлик қутқарувчилар Олмаота – Тошкент йўлида 41 кишини совуқдан қутқарди. Бу ҳақда "Спутник Қозоғистон" хабар қилди.

Маълум бўлишича, Жамбил вилоятининг Жуалин туманида автобус бузилиб қолган. Бу ҳақда ФВВга ярим кечаси хабар тушган.

Қутқарувчилар автобус йўловчиларини, жумладан, 2 болани Шакпак қишлоғидаги исиниш пунктига олиб боришган.

Эвакуация қилинганларнинг аксарияти Россия фуқаролари, улар бошқа автобусда йўлида давом этишган.

    Бошқа янгиликлар