Исроил ҳарбий самолётлари Дамашқнинг бир қанча ҳудудларини ўққа тутди. Бу ҳақда "Аl Mayadeen" хабар тарқатди.
Хабарга кўра, Дамашқдаги Электрон урушни бошқариш маркази ва Сурия Қуролли кучлари вертолётлари жойлашган ҳарбий аэродромга ҳужум қилинган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари сўнгги бир неча кун ичида Суриядаги 250 дан ортиқ нишонга зарба берган.
Бундан ташқари, Исроил самолётлари Ливан жанубидаги Марун ар-Рас ҳудудларига ҳам ҳужум қилган. Хабарларига кўра, Сурияга берилган зарбалар Ливанга берилганига қараганда анча кучлироқ бўлган.






