АсосийЖамият

Солиқ тўловчилар 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланди

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг январь-октябрь ойлари бўйича кўрсаткичларни эълон қилди.

'Солиқ тўловчилар 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланди'ning rasmi

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 156 053 та ташкилот 20,3 трлн сўм миқдорида солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шу билан бирга:

3 333 та корхона молиявий хизматлар бўйича 16,2 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган;

7 817 та корхона 30 трлн сўмга яқин миқдорида ҚҚС "нол" ставкасини қўллаган. 

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёзи суммалари:

ҚҚС – 9,9 трлн сўм;

фойда солиғи – 3,7 трлн сўм;

ижтимоий солиқ – 2,3 трлн сўм;

ер солиғи – 2,1 трлн сўм;

ЖШОДС – 1,1 трлн сўм;

мол-мулк солиғи – 818,9 млрд сўм;

АОС – 179,4 млрд сўм;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 32,2 млрд сўм. 

Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва нол ставка ҳисоби алоҳида юритилади.

    Бошқа янгиликлар