АсосийДунё

Шойгу қайси давлатлар Россия ядровий соябони билан ҳимояланганлигини маълум қилди

Сал аввал Путин янгиланган ядровий доктринани тасдиқлаган эди.

'Шойгу қайси давлатлар Россия ядровий соябони билан ҳимояланганлигини маълум қилди'ning rasmi

Россиянинг ядровий соябони биринчи навбатда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига(КХШТ) аъзо мамлакатларини ҳимоя қилади.

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу КХШТнинг Остонадаги сессияси чоғида шу ҳақда маълум қилган.

Россиянинг янгиланган ядровий доктринасида фақат Беларус учун алоҳида банд назарда тутилган бўлиб, ушбу давлат мавжудлигига оддий қуроллар билан таҳдид солинган тақдирда ҳам ядровий қуролни қўллаш ҳуқуқи юзага келади. 

Маълумки, Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг 19 ноябр куни янгиланган ядровий доктринани тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, Россиянинг энг олий устувор йўналиши - потенциал душманларни Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовуздан тийиб туришдан иборат бўлиб, унинг воситаси - ядро қуроли ҳисобланади. 

Ҳарбий хавфлар сирасига душманнинг оммавий қирғин қуроллари, ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, қанотли, баллистик ва гипертовушли ракеталар ҳамда учувчисиз самолётларга эга бўлиши, шунингдек, Россиянинг "чегаралари яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни" режалаштириши ва ўтказиши ҳам киради.

Кремл ядровий доктринанинг ўзгартирилишини Ғарбга сигнал сифатида изоҳлади. Қўшма Штатларбу қадамни “масъулиятсизлик” деб, НAТО эса бунииттифоқчилар ва Украинани “қўрқитишга уриниш” деб атади.

    Бошқа янгиликлар