АсосийДунё

Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.

'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда хориж ОАВлари хабар тарқатди. 

Нетаняҳу ва Галант 2023 йил 8 октабрдан 2024 йил майигача Ғазо секторида содир этилган "ҳарбий жиноятларга алоқадор бўлиши мумкин", деб ҳисобланмоқда.

Баёнотда Исроил Ғазо секторида уруш усули сифатида очлик, тинч аҳолини ўлдириш, қувғин ва бошқа ғайриинсоний жиноий ҳаракатларни амалга оширгани қайд этилган. Шу билан бирга, Нетаняҳу ва Галлантни Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами, жумладан, сув, дори-дармон ва ёқилғи етказиб беришни чеклаб қўйганликда гумон қилиш учун жиддий сабаблар борлиги алоҳида таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар