АсосийЖамият

Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

"Валютчик"ка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

'Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИББ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний валюта савдосининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар “Янги Сергели” кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 9 000 қалбаки АҚШ долларини фуқаро Б.З. га 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар