АсосийЖиноят

Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

Божхоначилар Қашқадарё вилоятидаги Қарши аэропорти орқали қадимий тангаларни олиб чиқишга уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро Х.Х. HY-9623 рейси билан Москвага учишни режалаштирган. Унинг қўл юкини рентгенологик текширувдан ўтказиш, сўнгра холислар иштирокида шахсий кўздан кечириш чоғида йўловчида декларациясида кўрсатилмаган тарихий-маданий аҳамиятга эга, камида 50 йиллик 116 дона металл танга борлиги аниқланган.

Олиб қўйилган тангалар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди. Маданий мерос агентлиги хулосасига кўра, тангалар орасида Бухоро амирлиги даврига оид экземплярлар ҳам бор.

Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга тақдим этилди.

Йил бошидан буён "Қарши аэропорти" божхона пости ходимлари томонидан тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга 10 та уринишнинг олди олинди. Олиб қўйилган ашёларнинг умумий қиймати 10 миллион сўмдан ошади, сони эса 168 тани ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 02:41

    Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кадастр ходими ва собиқ солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 01:41

    Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди

    Унинг уйига қарата ўқ узган аёл қўлга олинди.

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52