АсосийЖамият

“Йил имоми” Ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

“Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичида 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

'“Йил имоми” Ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар. 

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти; 

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди. 

Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди. 

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар. 

Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Бухорода 21 ёшли йигит онлайн фоҳишахона ташкил қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:52

    Бухорода 21 ёшли йигит онлайн фоҳишахона ташкил қилди

    Йигит Телеграмда махсус канал ташкил қилиб, аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган.

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 17:17

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

    'Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди'ning rasmi

    Жамият 28.02.2026 13:05

    Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди

    Тошкент вилоятининг Бўка–Бекобод йўлида ИИБ ходими томонидан уриб юборилиб, Дўстлик каналига ташлангани айтилган 43 ёшли фуқаронинг жасади 80 кун ўтиб топилди.