АсосийДунё

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринганлар қўлга олинди

Улар орасида чет элликлар ҳам бор.

'Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринганлар қўлга олинди'ning rasmi

Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга алоқадорликда гумонланган етти киши қўлга олинган. Бу ҳақида мамлакат ИИВга таяниб хабар бермоқда zamon.uz. 

Оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. 17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенгашлар учун депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

"Бишкек шаҳри яқинида спорт ўйинлари, шунингдек, турли мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган эди. Шу баҳонада улар (қўлга олинган шахслар) зўравонликка чақириш, конституцияга зид талабларни илгари суриш ва сайлов куни ҳокимиятни эгаллаб олиш учун вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилган", — дейилади ИИВ хабарида.

 Идоранинг аниқлик киритишича, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқаролари билан бирга, чет элликлар ҳам бор. Тинтув давомида улар яшаган жойдан жанговар граната, тўппонча, учта квадрокоптер, шунингдек, «олoмонга ичириш учун минг шиша ароқ», бир тонна гуруч ва от топилган.

 Қирғизистон ҳукумати 2024 йил бошидан бери ҳокимиятни эгаллашга учинчи марта уринилаётгани тўғрисида хабар берди. Январь ойида республика президенти Садир Жапаров давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилганди. Июлда эса мамлакат махсус хизматлари томонидан тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни эгаллашни ният қилган бир гуруҳ шахслар ушланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Теҳрондан рақамли таҳдид ишораси'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 14:46

    Теҳрондан рақамли таҳдид ишораси

    Теҳрон сувости интернет кабеллари масаласида ишорали огоҳлантириш қилди.

    'Урушми ёки келишувми?'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 10:33

    Урушми ёки келишувми?

    Эрон ва Покистон музокаралар орқали АҚШ билан янги босқични муҳокама қилмоқда.

    'Россиянинг тунги ҳужумлари'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 10:05

    Россиянинг тунги ҳужумлари

    Россиянинг Украинага тунги ҳужумлари оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиқ одам яраланди.

    'АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 09:15

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашмоқда

    АҚШ Эрон портларини қамалга олгач, мамлакат ҳар куни миллионлаб доллар йўқотаётгани маълум қилинди.

    'АҚШ Хитойнинг айрим компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 07:56

    АҚШ Хитойнинг айрим компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди

    АҚШ Хитойнинг нефть заводига Эрон нефтини сотиб олгани учун санкция қўйди.

    'Пентагон яқинида икки автобус тўқнашди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 05:38

    Пентагон яқинида икки автобус тўқнашди

    Тўқнашув оқибатида камида 23 киши жароҳат олган.