АсосийЖамият

Тошкентдан Ханчжоуга мунтазам парвозлар йўлга қўйилди

Парвозлар 17 ноябрдан бошлаб якшанба кунлари амалга оширилади.

'Тошкентдан Ханчжоуга мунтазам парвозлар йўлга қўйилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways Хитойнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Ханчжоуга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилганини маълум қилди.

Парвозлар 17 ноябрдан бошлаб, якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:  

 Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:40; Ханчжоуга етиб бориш соат 22:00;  

Ханчжоудан жўнаб кетиш соат 23:30; Тошкентга етиб бориш кейинги кун соат 04:10. 

 Бир томонлама авиачипта нархи 4 046 000 сўмдан, Тошкент – Ханчжоу – Тошкент йўналиши бўйича эса 7 003 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни www.uzairways.com сайтидан, мобил иловадан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар