АсосийЖамият

Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

'Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабар асоссиз эканини билдирди.

Расмий баёнотга кўра, ҳозирда бундай чораларни амалга ошириш режалаштирилмаган. Бу каби ёлғон хабарларга ишонмаслик ва тарқатмаслик сўралмоқда. 

Аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланлиги эслатиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар