АсосийЖамият

Деновда Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилди

Деновда авария сабаб 4000 га яқин хонадон газсиз қолди.

'Деновда Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилди'ning rasmi

Бугун соат 01:30 да Денов туманидаги Оловуддин маҳалласида Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Оқибатда тумандаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

    Бошқа янгиликлар