АсосийЖамият

Бугун фақат водий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин

Республикада ҳарорат 11-16° атрофида бўлади.

'Бугун фақат водий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида кунинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16° бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол  3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 

айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар