АсосийЖамият

“Тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт чипталари каби ўзгариб туради”

Ўзбекистон темир йўллари “Афросиёб” поезди бирор йил даромад кўриб ишламаганини, фақат зарарга ишлаганини маълум қилди.

'“Тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт чипталари каби ўзгариб туради”'ning rasmi

“Афросиёб” поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлаган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисда маълум қилди.

Мажлисда сенатор Абдураҳим Эркаев тезюрар поезд чипталарининг нархи самолёт чипта нархларидан қиммат бўлиб кетганини айтди. Унинг эътирозига жавобан Зуфар Нарзуллаев бундай ҳолат нормал экани, дунё миқёсида ҳам шундай тартиб жорий этилганини таъкидлади.

“ Афросиёб ўтган йилнинг ўзида 238 миллиард сўм зарар кўрган. Европада, умуман, жаҳон миқёсида тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт ва оддий поездлар нархидан қиммат юради. Оддий поездларнинг чипта нархи маълум бир белгиланган тариф асосида ушлаб турилади.

Келаси йил январь ойидан янги дастур ишга туширилмоқда. Келажакда тезюрар поезд чипталари нархи самолётларнинг чипта нархлари билан тенг бўлиши кутилмоқда. Бу дастурда поезд чиптаси нархи худди самолёт чиптаси нархлари каби ўзгариб туради”, деди “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, қолган оддий поездларнинг чипта нархлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тартибга солинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.