АсосийЖамият

Аёллар муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади

Бу ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

'Аёллар муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади'ning rasmi

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (557-сон, 09.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойидан “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади.

Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади.

2024 йил 1 октябргача:

Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади;

Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади.

2024 йил 1 октябрдан доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.