АсосийЖамият

“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади

2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади.

'“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:

2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;

давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;

тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;

тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;

кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади.

 2025 йил 1 апрелгача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади.

    Бошқа янгиликлар