АсосийДунё

Ким Чен Ин камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи

Шимолий Корея армияси камикадзе дронларидан фойдаланишни бошлайди.

'Ким Чен Ин камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи'ning rasmi

КХДР Миллий мудофаа академияси дрон институти камикадзе-дронларни синовдан ўтказди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Синовларни КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи кузатиб турган. Мамлакат расмийларининг таъкидлашича, синовлар муваффақиятли ўтган – дронлар белгиланган маршрутлар бўйлаб учиб, нишонларни топиб, уларни йўқ қилган.

Шундан сўнг Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясини ушбу турдаги қуроллар билан тезкор таъминлаш, тактик пиёдалар ва махсус операциялар бўлинмаларида шу турдаги дронлардан фойдаланиш учун камикадзе дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди.

 Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган “Хэил-5-23” сув ости дрон тизимини синовдан ўтказилганини эълон қилганди.

    Бошқа янгиликлар