Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйиш маросими билан бошланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Мазкур кўркам гўша Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.
Озарбайжон делегацияси буни Ўзбекистон халқидан қардош Озарбайжон халқига ҳурмат ифодаси, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.






