АсосийСиёсат

Президент қўшма корхонанинг янги лойиҳаси билан танишди

Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини саноат салоҳияти билан танишишдан бошлади.

'Президент қўшма корхонанинг янги лойиҳаси билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини саноат салоҳияти билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Nukus Eleсtroapparat” қўшма корхонаси 2017 йилда ишга тушган, унда электр энергияси тармоғи учун кучланиш қурилмалари ишлаб чиқарилади. Жорий йил июнда бу ерда 10 миллион доллардан зиёд маблағ эвазига қуёш панелларини ясаш лойиҳаси ишга туширилди. Ускуналар Корея Республикасидан келтириб ўрнатилди. Ишлаб чиқариш жараёни 100 фоиз автоматлаштирилган. Лойиҳанинг йиллик қуввати 273 минг дона.

Бу мамлакатимизда муқобил энергетикадан фойдаланиш борасидаги ишларда қўл келади. Ҳозиргача турли иншоот ва хонадонларда 600 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Бу ҳали давом этади.

Қўшма корхона ички бозорда талаб юқори маҳсулотни маҳаллийлаштириш билан бирга 4 миллион долларлик экспорт имкониятига ҳам эга бўлди. 70 киши иш билан таъминланди.

Давлатларимиз раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга бундай корхоналарни кўпайтириш, уларда бозор талаби юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Заводнинг ўзида ҳам 125 киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Ундан олинган электр ички эҳтиёжлар учун ишлатилади, ортиқчаси ҳудудий электр тармоғига сотилади.

Сўнгги йилларда юртимизда 2 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қуввати 2,6 гигаватт 10 та қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Шунингдек, умумий қиймати 19 миллиард доллар бўлган 18,6 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Умуман, 2030 йилгача энергетика балансида қайта тикланувчи қувватлар улушини 40 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

Сиёсат Бугун 10:36

Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

'"Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"'ning rasmi

Сиёсат Бугун 08:49

"Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

'Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди'ning rasmi

Сиёсат 19.12.2025 12:38

Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди

Токиода бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш ва йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

'Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

Сиёсат 18.12.2025 19:43

Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди

Токиода яшовчи ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.

'Президент Японияга етиб борди'ning rasmi

Сиёсат 18.12.2025 18:18

Президент Японияга етиб борди

Давлат раҳбарини “Ханеда” халқаро аэропортида Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.