АсосийЖамият

Хорижда қаровсиз қолиб, ватанга қайтарилган болалар ота-оналарига топширилди

Яна 2 нафар болани оилаларига топшириш чоралари кўрилмоқда.

'Хорижда қаровсиз қолиб, ватанга қайтарилган болалар ота-оналарига топширилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Россияда ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган 8 нафар ўзбекистонлик бола катталар ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, болаларнинг 3 нафари ота-онасининг қарамоғига қайтарилди.

"Энди уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган" дейилади хабарда.

Яна 2 нафар бола "Инсон" марказида қолган ва уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ўз оилаларига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар