Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда аниқланган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида маълумот берди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро (1975 й.т.) ўзини гўёки «Ўзбекфильм»да масъул лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, маҳкума аёл ҳаётига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир фирибгарлик ҳолати Навоий вилоятида аниқланди.
Тошкент вилоятида консалтинг фирма раҳбари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, пойтахтлик фуқарога чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб бериб, уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.






