АсосийСпорт

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиш Ўзбекистонга қанчага тушяпти?

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ушбу мундиал олдидан ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

'Футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиш Ўзбекистонга қанчага тушяпти?'ning rasmi

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида ушбу мундиал олдидан ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Унда Туризм ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан Мундиал олдидан олиб борилаётган ишлар, яқин режалар ва мусобақа олди промо-тадбирлар юзасидан маълумотлар тақдим этилади.

Маълумотларга қараганда, “Ҳумо арена” муз саройи мундиалнинг 27 та учрашувини, Бухородаги “Бухоро спорт комплекси” 17 тап учрашувни ва Андижондаги “Андижон спорт комплекси” 8 та учрашувни ўтказади. Жами учрашувлар солни 525 та. Мундиал давомида ишлайдиган ҳакамлар сони эса 39 та.

Шунингдек, Тошкентдаги 6 та меҳмонхона, Бухоро ва Андижондан эса 2 та меҳмонхонада жамоа вакиллари жой олишади. Жамоаларнинг тайёргарлиги учун ҳам алоҳида машғулот заллари бор.

Шунингдек, FIFA Футзал Жаҳон чемпионати–2024 учун кўнгиллиларни жалб этиш дастури якунлангани ҳақида ҳам хабар берилди. Маълумотларга қараганда мазкур мусобақада ишлаш учун республика бўйлаб рекорд даражада – 4500 нафар кишидан сўров келиб тушган.

Ҳозирда улар билан мазкур мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар – Тошкент, Бухоро ва Андижонда фаолият кўрсатадиган волонтёрлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Улар орасидан эса жами 600 нафари мусобақа учун саралаб олинади.

Жаҳон чемпионати давомида саралаб олинадиган волонтёрлар маҳаллий ташкилий қўмитанинг барча йўналишларидаги тайёргарлик жараёнларида ва мусобақа давомида ташкилий ишларда, жумладан – назорат, аккредитация, медиа ва телетранслация, кейтеринг, IT, кўнгилочар дастурлар, маркетинг, допинг-назорат, расмийларга ҳамроҳлик қилиш, транспорт ва логистика, чипталар дастури, мусобақаларни ташкил этиш, футбол технологиялари, жамоаларга сервис хизматларини тақдим этиш, мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ареналарнинг ташкилий масалалари, VIP меҳмонлар ҳамда мухлислар билан ишлаш йўналишларида ташкилотчиларга кўмаклашадилар.

Хўш, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш қанчага тушмоқда. Матбуот анжуманида бунга ҳам алоҳида тўхталди.

“FIFA ва Ўзбекитсан футбол ассоциатлиси ўртасида келишув бор. У келишувга кўра ҳозир биз бу рақамларни очиқолмаймиз. Лекин, биласиз ҳар битта мусобақадан сўнг алоҳида матбуот анжумани ташкил этилади. У ерда барчаси бўйича ҳисобот берилади.


Ҳозир бир нарсани айта оламиз, харажатларнинг тенг ярими давлатимиз томонидан қопланмоқда", — дейди FIFA Futsal World Cup Uzbekistan-2024 мусобақаси лойиҳа директори Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

                                                                                                                                                       Ойбек Шукуров

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'UFC чемпиони Том Аспиналл кўзларини операция қилди'ning rasmi

Спорт 11.02.2026 08:42

UFC чемпиони Том Аспиналл кўзларини операция қилди

UFC’нинг оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Том Аспиналл Сирил Ганга қарши жангда олган жароҳати сабаб иккала кўзидан операция қилинди.

'Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 21-тур рамзий жамоасига киритилди'ning rasmi

Спорт 10.02.2026 10:22

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 21-тур рамзий жамоасига киритилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Софасcоре” талқинига кўра Суперлиганинг 21-турида энг яхши футболчилар қаторидан жой олди.

'Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади'ning rasmi

Спорт 10.02.2026 08:32

Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади

Ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионатида Ўзбекистонлик атлетлар 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль қўлга киритди.

'Баҳодир Тошматов Қўл жанги федерациясига раис бўлди'ning rasmi

Спорт 07.02.2026 09:19

Баҳодир Тошматов Қўл жанги федерациясига раис бўлди

Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерациясига раиси этиб сайланди.

'Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

Спорт 07.02.2026 05:09

Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ушбу нуфузли мусобақа учун жами 4 та Олимпия йўлланмасини қўлга киритган.

'Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон байроқдори маълум бўлди'ning rasmi

Спорт 06.02.2026 11:28

Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон байроқдори маълум бўлди

Бугун, 6 февраль куни старт оладиган Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроғини шорт-трек бўйича терма жамоа аъзоси Даниил Эйбог кўтариб чиқади.