АсосийДунё

Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди

Унда икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф доирасида давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашув ўтказди.

Маълум қилинишича, 6 август куни бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

“Асосий йўналишларда яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан, маданий ва халқ дипломатияси соҳасида, шунингдек, ахборот сиёсати борасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашдик”, дейди Саида Мирзиёева.

5 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиёнинг энг кучли билимдонларини ўзида жамлаган “Заковат” интеллектуал ҳаракатининг Осиё кубоги бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам тадбирда иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрди. Шу куни у Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

Дунё Бугун 05:09

Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

Дунё Бугун 04:36

Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

Дунё 03.02.2026 11:27

Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.

'Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди'ning rasmi

Дунё 03.02.2026 10:24

Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

'Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди'ning rasmi

Дунё 03.02.2026 06:50

Россияда 13 ёшли бола ҳаммомда телефон ишлатиб ҳалок бўлди

Электр хавфсизлиги қоидалари яна бир бор ҳаёт эвазига эсга солинди.

'Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди'ning rasmi

Дунё 03.02.2026 05:03

Эрон ЕИ элчиларига огоҳлантириш юборди

Теҳрон Брюссел қарорини очиқ таҳдид деб баҳоламоқда.