АсосийЖамият

Андижондан Қирғизистондаги селда оқиб кетган аёлнинг жасади топилди

39 ёшли аёл Ўшда сел оқими оқибатида оқиб кетган.

'Андижондан Қирғизистондаги селда оқиб кетган аёлнинг жасади топилди'ning rasmi

Андижонда сел келиши оқибатида оқиб кетган қирғизистонлик 39 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

14 июль куни Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кучли сел оқими содир бўлди. Табиий офат натижасида оқиб кетган аёлнинг жасадини Андижонда қутқарувчилар топган.

Маълум бўлишича, қирғизистонлик аёл Ўш шаҳрида оқиб кетган. Бунгача у бедарак йўқолган деб ҳисобланган.

Аввалроқ Андижонда бир аёл ва унинг уч қизининг жасади аллақачон топилган эди.

    Бошқа янгиликлар