Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақичлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 июль куни соат 23:00 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Франкфурт-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Қозоғистон Республикаси фуқарога тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, таркибида каннабис мойи мавжуд бўлган жами 3 дона CANNABIS CHEWING GUM, 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD ҳамда 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD номли сақичлар борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






