АсосийЖамият

Эртадан Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

'Эртадан Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. 

Қуйида уларнинг номи келтирилган:

— Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

— Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси фуқаролардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўради.

    Бошқа янгиликлар