АсосийЖамият

Тошкентда гастрономик кўча ташкил этилади

Эртадан Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланади

'Тошкентда гастрономик кўча ташкил этилади'ning rasmi

15 июлдан Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланган.

15 июлдан бошланадиган бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунларини ўрнатиш, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар