АсосийJamiyat

Тошкентда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради, икки киши жароҳатланган

'Тошкентда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради, икки киши жароҳатланган'ning rasmi

Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 4 февраль куни соат 16:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида 1982 йилда туғилган Н.K. бошқарувида бўлган Форд русумли автомашинаси ҳамда 1987 йилда туғилган M.A. бошқарувида бўлган Nexia 3 русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

⚡️ЙТҲ натижасида Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда Форд русумли автомашинанинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар