Туркия ҳукумати 2023 йилда республика жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонларига янги уйлар калитларини топширди.
Маросим Ҳатай вилоятида Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокида бўлиб ўтди.
“Бугун 7 минг 275 нафар фуқарога уй калити топширилмоқда, шундан 6 минг 572 нафари вилоят ва туман марказларимизда, 703 нафари қишлоқ жойларда. Икки ой муддатда зилзила содир бўлган ҳудудда 75 мингта уй-жой қурилишини якунлаймиз”, — деди давлат раҳбар.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, йил охиригача жабрланганлар учун 200 минг уй фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Туркия ҳукумати зилзилалардан жабрланган ҳудудларда босқичма-босқич янги уйлар қурмоқда. 2023 йил апрель ойидан бошлаб аҳолига янги уй-жой калитлари топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмарош вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар юз берди. Минглаб зилзила ортидан содир бўлган ер силкинишлари Туркиянинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилди, энг кўп жабрланганлар Сурия бўлди. Туркияда 49,5 мингдан ортиқ одам вафот этган.






