АсосийJamiyat

“Тахтақорача” довонидан қатнов қайта тикланди

'“Тахтақорача” довонидан қатнов қайта тикланди'ning rasmi

️Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

ФВВ маълум қилишича, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилган.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар