АсосийJamiyat

Андижонда фуқаро кўприкка ўзини осиб вафот этди

'Андижонда фуқаро  кўприкка ўзини осиб вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижонда эркак киши ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прократураси маълумот берди

Аниқланишича, 2023 йил 30 октябрь куни соат 12:00 ларда Хонобод шаҳрида яшаган, сўнгги пайтлар руҳий тушкунликка тушган фуқаро Ж.Ш. Қўрғонтепа туманида жойлашган «Қорасув-Хонобод» темирйўл бекати ёнидаги кўприкка арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, марҳум Ж.Ш. нинг ўз жонига қасд қилганлик сабаблари терговга қадар текширув йўли билан текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар