АсосийJamiyat

Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди (видео)

'Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди (видео)'ning rasmi

Самарқанднинг Оқдарё туманида автобус ЙТҲга учраши оқибатида йўловчилардан бири вафот этди.

 Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 30-километрида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилган ва ағдарилган.

Бунинг оқибатида автобусда бўлган бир нафар йўловчи вафот этган, 17 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

    Бошқа янгиликлар