7 октябрдан бери Исроилнинг кучли бомбардимонлари ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 34 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 23 кундан бери Исроилнинг шиддатли ҳужумига учраган Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар исмларини эълон қилди.
Бу ҳисоботга кўра, шу кунгача 34 нафар фаластинлик, жумладан 3 аёл журналист ҳужумларда ҳалок бўлган, кўплаб журналистлар яқинларидан айрилган.
26 октябрь куни исроилликларнинг Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга ҳужуми натижасида «Ал-Жазира» мухбири Воил ал-Даҳдуҳ, унинг рафиқаси, ўғли ва қизи ҳалок бўлди.
Шунингдек, ливанлик журналист Исроил — Ливан чегарасида юз берган тўқнашувлар чоғида исроилликлар зарбасидан қурбон бўлди.






