28 октябр куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилди. Намойишда Туркия президенти ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси Директори Фаҳреттин Алтун Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг нутқидан қуйидагиларни иқтибос келтирди:
"Ғарб дунёси Ғазода болалар, аёллар ва бегуноҳларни қирғин қилишни қонунийлаштириш учун сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситаларини сафарбар қилди. Исроил роппа-роса 22 кундан бери очиқчасига ҳарбий жиноятлар содир этмоқда. Исроил, биз ҳам сени дунёга уруш жиноятчиси деб эълон қиламиз. Ҳозирда бунга тайёргарлик кўряпмиз. Бунинг устида ишлаяпмиз ва Исроилни дунёга уруш жиноятчиси сифатида танитамиз.
Ғазода амалга оширилаётган ишлар мудофаа эмас, очиқ ва жирканч қирғинбаротдир. Улар қурол сифатида қўллаган омиллар - очлик, ташналик, ёқилғи этишмаслиги ва саломатлик хизматларидан айириш орқали Ғазо халқини оммавий равишда йўқ қилиш пайидалар.
Эй дунё аҳли, бу ҳақиқатларнинг ҳаммасини кўриб турибсиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бутун дунёга ҳайқирмоқда, лекин сиз эшитмайсиз. Қулоқларингиз эшитмайди, кўзларингиз кўрмайди, буларга қулоқ осмадингиз.
Жўғрофиямиздаги барча жамиятлар, келиб чиқиши, эътиқоди, мазҳабидан қатъий назар, бир бўлишимиз, бирдам бўлиб, биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Акс ҳолда, бирин-кетин ҳаммамиз бир хил ана шундай тақдирга дуч келиши муқаррар. Ушбу минтақадаги барча давлат ва халқларни бирдамлик марҳамати майдонида бирлашишга, айрилиқдек азобли майдондан узоқ туришга чақирамиз.
Ташқи дунёдан ёрдамга рухсат берилмагани учун электр энергиясидан озиқ-овқат, тиббиёт ва тозалаш воситаларига қадар барча инсоний эҳтиёжлар қондириб бўлмайдиган вазиятта. Кечадан бери содир этилган ишлар эса том маънода бир ақл идрок этмайдиган ҳолатидир.
Бундай даҳшатли вазиятга қарамай, Ғазо халқининг обрўси, қатъиятлилиги ва ўз юртига содиқ қолиши тарихга улуғвор душманга бўйин эгмаслик достони сифатида киради.
Булар фақат ўлдиришни билишади. Ғазо халқининг золим томонидан ёғдирилган бомбаларга қарамай, уйларини ва шаҳарларини тарк этмаслик қарорини миллатим номидан юксак қадрлайман.
Улар суянган ғарбликлар ўз уйлари ёнишни бошлагач, бу ерни тарк этади ва Исроил бу жўғрофияда 75 йил давомида зулм қилган халқи ва биродарлари билан ёлғиз қолади. Туркия худди 500 йил олдин ва Иккинчи жаҳон урушида бўлгани каби муаммога дуч келган бу мазлум халқнинг умиди бўлади.
Бу ерда туриб, мен яқинда Исроил ҳукуматига қилган чақирувимни яна бир бор билдириб, ўтмоқчиман:
Бўйингизни, танангизни, қалбингизни ошиб ўтаётган бемаъни гаплар, муносабатлар ва сўзлар билан Турк Миллатининг раҳм-шафқат туйғуларини камситманг. Чунки ишонаверинг, келажакда худди ота-боболарингизга керак бўлгани каби, сизга ҳам, фарзандларингизга ҳам бу ҳали керак бўлади. Туркияга муҳтож бўладилар.
Бугун келинг, мазлумларга ёрдам бериш ҳақидаги илтимосимизни ва тинчлик ўрнатиш учун мулоқот эшикларини очиш учун қилаётган чақирувимизга қулоқ тутинг.
Бугун келинг, ўзингиз ва фарзандларингиз келажаги учун, ҳатто эҳтимол ҳаётингизда биринчи марта яхши томонга қадам ташланг.
Биз “адолатли тинчликнинг мағлуби бўлмаслигига” бўлган самимий ишонч билан ҳаракат қиляпмиз. Суҳбатдошларимизни ҳам бир хил фикир атрофида бирлашишга таклиф қиламиз"






