АсосийDunyo

Қирғизистонда қизамиқдан уч нафар бола ҳалок бўлди

'Қирғизистонда қизамиқдан уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. 2023 йил бошидан буён 3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти 10 ёшгача бўлган болалардир.

Касалликнинг энг юқори кўрсаткичлари Бишкек, Чуй ва Ўш вилоятларида қайд этилган. Жалолобод вилоятида вазият ёмонлашмоқда, деб ёзади “24.kg”.

Йил бошидан буён учта ўлим қайд этилган. 1, 3 ва 13 ёшли болалар вафот этган.

Республика иммунопрофилактика маркази вафот этганлар эмланмаганини қайд этди. Марказ маълумотларига кўра, касалланганларнинг 85% дан ортиғи эмланмаган.

    Бошқа янгиликлар