АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ раҳбари бир қатор давлат дипломатлари билан Ғазо масаласин муҳокама қилди

'Ўзбекистон ТИВ раҳбари бир қатор давлат дипломатлари билан Ғазо масаласин муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг ўзи телеграм каналида хабар берди.

Қайд этилишича, бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.

"Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз", - дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар