АсосийJamiyat

Сергелида газ, Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув ўчди

'Сергелида газ, Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув ўчди'ning rasmi

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари туфайли Тошкент шаҳар Сергели туманининг Учувчилар МФЙга 27 октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони — 580 та ерли хонадон, 23 та кўп қаватли уйлардаги 320 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар сони — 8 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Шунингдек, Осиё кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий ишлар олиб борилаётгани ва тегишли жиҳозлар алмаштирилиши муносабати билан бугун, 27 октябрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Осиё, Оққўрғон, Тамарахоним, М.Исмоилий, Асака, Ҳ.Олимжон, К.Ниёзий, Мустақиллик, Лев Толстой, Ирригатор кўчалари.

Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ (бугун соат 22:00 гача) тикланади.

"Веолиа Энергй Ташкент" МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув таъминотини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.

    Бошқа янгиликлар