АсосийDunyo

Қирғизистон президенти байроқдаги қуёш нурларининг янги кўринишини қўллаб-қувватлади

'Қирғизистон президенти байроқдаги қуёш нурларининг янги кўринишини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Парламент аъзоси Мирлан Самыйкожо Нурланбек Шакиевнинг Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги таклифига қарши чиқган эди.

Депутат нурларни кунгабоқар деганларнинг ўзлари шундай экан, деб эътироз билдирган эди.

Қирғизистон президенти байроқдаги қуёш нурларининг янги кўринишини қўллаб-қувватлади.

 У илгари таклиф қилинган  “тикан”дан фарқ қилади ва ҳозир ҳақиқатан ҳам қуёш нурларига ўхшайди, деди Садир Жапаров.

"Тўғрисини айтаман. Улар [ташаббускорлар] таклиф қилган вариант менга ҳам ёқмади. Бир камчилик бордек туюлди. Қуёш нурлари тиканларга ўхшарди. Бир кун аввал мутахассислар билан маслаҳатлашиб, буни тузатишди. Тўғриланган версия ҳақиқатан ҳам қуёш нурларига ўхшайди”, - деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар