Ижтимоий тармоқларда савдо дўконларидан биридан сотиб олган "365 кун" (Хоразм лазер гуручи) номли гуруч маҳсулотида қуртлар ўрмалаб юргани ва буни сотиб олган истеъмолчи юзага келган вазиятдан норозилигини билдирган хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Муносабатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш санитария-эпидемиологик хулоса берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Ўрганиш натижасига кўра, камчиликлар бартараф этилган ва "365 кун" гуручининг сифатсиз деб топилган партияси мазкур савдо дўконининг расталаридан олиб ташланган.
Шунингдек, истеъмолчига етказилган зарар қопланадиган бўлди, дейилади муносабатда.






